Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Пул маблағлари ўз эгаларига етказиб берилмоқда

×

 2020-09-15 23:24:58    234

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қўштепа туманида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Муҳтож оилалар болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг сентябрь ойида “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Бугун туманимиздаги 4 та сектор штаблари "Темир дафтари"га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзадлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Хусусан, туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги Қийқи, Карнайчи, Соҳибкор ҳамда Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 79 та оилаларнинг 159 нафари учун 79 млн 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар фарзандлари бугун ушбу пул маблағларини қабул қилиб олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати