Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳоким қабули: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда
2020-09-15 22:11:15 238
Ҳафтанинг ҳар сейшанба куни туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими И.Новиков бошчилигида фуқароларнинг қабуллари ўтказилмоқда. Қабул чоғида фуқаролар турли шикоят, ариза, муаммо, чигал вазиятлар бўйича мурожаат қилишмоқда. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги турли корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтган бу қабулда фуқаролар ўзларини ташвишлантираётган муаммолар бўйича мурожаат қилишди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, бандлик, кўчаларни асфалт қилиш, ичимлик суви тортиш, симёғоч ўрнатиш ва бошқа масалаларга оид 30 дан зиёд муаммолар айтилди. Қабул чоғида фуқароларнинг муаммолари бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати