Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада ижтимоий ҳимоя: 1-секторда "Темир дафтар"га киритилган оилаларга иссиқхона қурилмоқда

×

 2020-09-14 20:03:38    262

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашиш, яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, пандемия даврида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Кўплаб оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Айниқса, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.В.Новиковнинг  ташаббуси билан сектор штаби "Темир дафтари"га киритилган хонадонларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан субсидия асосида 1 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.

"Темир дафтари"га киритилган оилаларнинг аҳволи ўрганилиб, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.Бўронов ва Х.Умарова, Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Э.Шомиров, Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Болтабоева ҳамда М.Хусанов, Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ў.Ибрагимова, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.Солиевларнинг хонадонига субсидия асосида 1 сотихли ихчам иссиқхоналар қурилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати