Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди
2020-09-14 10:44:56 236
Қўштепа туманидаги 18-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини пандемия шароитида босқичма-босқич йўлга қўйиш” мавзусида амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирок этдилар.
Ўқув-семинар давомида пандемия шароитида МТТлардаги иш жараёнлари қандай ташкиллаштирилиши ҳақида сўз юритилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати