Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Пахта-2020»: ҚЎШТЕПАДА ТЕРИМ АВЖИДА

×

 2020-09-11 16:22:56    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Диёримизда олтин куз фасли бошланди. Азал – азалдан ушбу давр пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Ушбу фаслда ризқу-рўзимиз ва оқ олтинимиз бўлган пахта ҳосилини териш ишларига киришилади. Йил бўйи фермер ва дехқонларнинг тинимсиз меҳнатларидан етилган ҳосилни йиғиштирадиган пайт келди.

Бугун қай бир маҳаллага борманг этакни бўйнига илиб олиб, “оқ олтин”ни ўз вақтида нест-нобуд қилмасдан териб олишга хиссасини қўшмоқчи бўлган теримчиларни дала майдонлари томон отланаётганига гувоҳ бўласиз.

Гаримдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Маматхалилов Абдубанноб ери” фермер хўжалиги аъзолари ҳам туманимизда биринчилардан бўлиб пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини бошлаб юбордилар. Фермер хўжалиги аъзолари пешона тери, қалб қўри билан етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Бугун уларнинг диққат-эътибори ҳосилни барвақт йиғиштириб олишга қаратилган.

Далада ҳосилнинг чўғи баландлиги учун А.Маматхалилова, М.Хасанова, М.Мамажонова, М.Исмоилова сингари теримчи аёллар ҳар куни 180-200 килограммдан пахта термоқдалар.

Терилган пахталарни тарозидан ўтказиш ва хирмонда қуритиш ишларида И.Казаков, К.Мамажонов, Р.Мўйдинов, А.Маматхалиловлар жонбозлик кўрсатмоқдалар.  

Жорий йилда фермер хўжалиги пахтакорлари 53 гектар ерга чигит экиб, давлатга 168 тонна ўрнига 190 тонна пахта сотишга аҳд қилишган.  Сидқидилдан қилинган меҳнат ҳисобига – бугун далада мўл ҳосил етиштирилди.

Пандемия шароитида ҳосилни талафотсиз териб олиш, яъни теримчиларни инфекция юқтириб олишдан асраш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун фермер хўжалигида ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилинмоқда. Теримчилар томонидан терилаётган пахталар пешма-теш тортилиб, тушлик учун дала шийпонида бир маҳал иссиқ овқат ташкил этилган.

Далада йиғим-терим мавсуми эндигина бошланганини инобатга олсак, мўлжалдаги юксак хирмонни барпо этиш учун вақт ва имконият етарли. Деҳқон-миришкорларимиз учун эса об-ҳавонинг илиқ келган ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб қолиш ҳам қарз, ҳам фарздир.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати