Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-09-11 15:21:16 185
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қўштепа тумани Шаҳартепа МФЙ Ҳамжиҳатлик кўчасидаги артезиандан 40 йилдан буён сув чиқмайди” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Қўштепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур шикоят туман Халқ қабулхонаси ва сув таъминоти МЧЖ Қўштепа туман филиали мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганишлар давомида тик ичимлик сув қудуғига маҳаллий ёш болалар томонидан тош ва шунга ўхшаш қаттиқ жисмлар ташланиши натижасида қудуқ ичидаги сув йўли тўсилиб қолганлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида юқори босимли ҳаво ҳайдаш мосламаси (компрессор) ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилди. Лекин қудуқ ичидаги тош ва қаттиқ жисмлар кўплиги сабабли, тозалаш ишлари ўз натижасини бермади. Эндиликда ушбу сув қудуғини “Бурғулаш” агрегати орқали тозалаш режалаштирилганини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати