Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2020-09-11 14:40:50    236

PDF юклаш
Чоп этиш


09 сентябрь, 2020 йил                     № 100/18-6-сонли қарори

4-Қумтепа ва 12-Қўрғонча сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 2020 йил 9 сентябрдаги “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланганлиги кўрсатиб ўтилсин.

4. Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий комиссияси раиси Ш.Шараповнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. 4-Қумтепа ва 12-Қўрғонча сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши депутати сайлови 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни ўтказилсин.

6. Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (Р.Тожибоев) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

         7. Ушбу қарор Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.

         8. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

         Кенгаш раиси,

туман ҳокими:                                                              И.Новиков