Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Камбағалликни қисқартириш учун амалий ишлар қилинмоқда

×

 2020-09-10 19:19:24    315

PDF юклаш
Чоп этиш


Камбағаллик нафақат давлатнинг қўллаб-қувватлаши, балки одамларнинг ўз интилиши билан ҳам қисқариб боради. Муҳими ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонга ёрдам берилиши, муаммоларга елка тутилиши ва оёққа туриши учун кўмак берилишидир. Бугун Қўштепа туманида камбағалликни қисқартириш масаласига ана шу жихатдан ёндошилмоқда.


Хусусан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг ташаббуси билан сектор штаби "Темир дафтари"га киритилган эҳтиёжманд оилалардан 3 нафари, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Н.Отабеков, Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.Рўзиматова, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Г.Абдужалиловаларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан, субсидия асосида 6 бошдан насилли қуёнлар етказиб берилди.

Шу ўринда савол туғилади. Биргина шу 6 дона наслли қуённи боқиб, камбағалчиликдан чиқиш мумкинми? Йўқ албатта. Қуёнлар парваришланиб, кўпайтирилади ва мазкур хонадон эгаларининг фаолияти кенгайтирилади. Албатта, бу жараёнда туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати