Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Долзарб масалалар муҳокама марказида
2020-09-09 18:05:20 195
Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими И.Новиков раислик қилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов, туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, мактаб директорлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда энг аввало “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг ахбороти тингланди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди, – дейди туман ҳокими И.Новиков ўз маърузасида. – Хусусан, видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш тавсия этилди.
Шу сабабли, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими мудири, тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокорларининг мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиш, муҳокама қилиш ва мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича якуний қарорларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Туман ҳокимининг ахборотидан сўнг сессия кун тартибидаги ушбу масала юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори М.Шомуродов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаев, 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в.б А.Холбоев, туман халқ таълими бўлими мудири О.Деҳқонов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Муродов, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори И.Мадумаровларнинг ахборотлари ҳам тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан бўлган музокараларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов, туман Кенгаши депутати А.Набиев, “Истиқбол йўли” газетаси бош муҳаррири У.Худойберганова ва мактаб директорлари сўзга чиқдилар.
Сессия давомида бошқа масалалар ҳам кўрилиб, кун тартибидаги муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати