Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ
2020-09-09 13:13:05 189
Жорий йилнинг 7 сентярь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Газ баллонни тўлдириш 2-3 ойга чўзиляпти” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
Ушбу хабарда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон шаҳарчасидан ёзмоқдамиз. Газ баллонни вақтида тўлдириб беришмаяпти. 2-3 ойга чўзиляпти. Мутасаддилардан илтимос, вақтида тўлдириб беришсин” – дея шикоят қилинган.
Шикоят хати исми-шарифи кўрсатилмаган фуқаро томонидан ёзилган бўлсада, мутасадди идора ходимлари иштирокида атрофлича ўрганилди.
Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида 823 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланиб, ушбу хонадонларга тумангаз ходимлари томонидан жорий йил 14 июлдан 23 июлгача суюлтирлган газ етказиб берилган. Ушбу маҳаллада яшовчи истеъмолчиларга туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган график асосида, 09.09.2020 йил кунидан бошлаб суюлтирилган газ етказиб берилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.