Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ёшлар ташаббускорлиги

×

 2020-09-09 11:50:51    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Барчамизга маълумки, коронавирус пандемияси туфайли умумтаълим мактабларида 2019-2020 ўқув йили онлайн дарслар билан якунланди. Хўш, айни дамларда умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Элмуроджон Абдухамидов 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида Қўштепа туманидаги мактабларга ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида ўқувчиларга карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари Элмуроджон Абдухамидов томонидан ўқувчиларга гигеник воситалар, тиббий ниқоблар, қўл сочиқ ҳамда ранг бўйёқлари бепул тарқатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати