Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳар бир мурожаат - эътиборда!

×

 2020-09-08 14:50:41    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.

Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилган бугунги қабулда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид 30 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати