Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тадбиркорга – улкан имконият

×

 2020-09-07 16:39:38    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида, Адлия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг асослантирлган таклифларига розилик берилган ҳолда босқичма босқич лицензия ва рухсат этиш ҳусусиятига эга ҳужжатларни қисқартириш белгиланди.

Илк босқичда, яъни 2020 йил давомида, фуқароларнинг соғлиғига  ва жамиятга зиён етказмайдиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини қисқартириш ва тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказишни, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжатларни талаб қилинмаслигини ва уларнинг вақт ҳамда маблағлари сарфланишини камайтириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш кўзда тутилган.

Фармонда кўзда тутилган иккинчи босқич даврида, жумладан

2020-2021 йиллар давомида лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг паспортларини ишлаб чиқиш, айрим турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришнинг намунавий маъмурий регламентларини жорий қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини тубдан қисқартириш белгиланган.

Фармон билан белгиландики 2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг:

айрим турлари бекор қилинади;

айрим турлари бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;

айрим турлари хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;

лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини расмийлаштириш муддатлари қисқартирилади.

Хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

С. МАХКАМОВ,

Қўштепа тумани адлия бўлими ходими.