Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Темир дафтар»даги оилалар энди даромадли бўлишади

×

 2020-09-04 19:52:34    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Пандемия даврида “Темир дафтар”га киритилган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини шакллантириш мақсадида Қўштепа туманида аниқ, режали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда "Темир дафтар"га киритилган эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун Қўштепа туманида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И. Новиковнинг ташаббуси билан сектор штаби "Темир дафтари"га киритилган эхтиёжманд оилаларни тадбиркорликка йўналтириш орқали уларни доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида, 14 та оилага субсидия асосида  6 бошдан насилли қуёнлар етказиб берилди.


Пандемия даврида кўрсатилаётган моддий ёрдамдан эхтиёжманд оилаларнинг барчаси мамнун. Лекин бу ёрдамлар оила шароитини вақтинча яхшилайди холос. Доимий иши бўлмаган оила эса камбағаллик рўйхатида қолаверади. 1-сектор ҳудудидаги тадбиркорликка йўналтирилган ушбу эхтиёжманд оилалар доимий ишга эга бўлдилар. Улар энди насилли қуёнларни парваришлаш орқали даромад манбаига ҳам эга бўладилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати