Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
12 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод қилинди
2020-08-29 14:03:07 199
Мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан Фарғона вилоятида ҳам комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудларда ташкил этилган пробация хизматларининг ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташ муддатидан олдин шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш, назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йил 28 август куни жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида туман ИИО Пробация гуруҳининг 12 нафар маҳкумларини суд томонидан тайинланган жазоларни ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 12 нафар маҳкумлар, жазони ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилганликлари ва қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги сабабли, инсонпарварлик принциплари асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.
Суд жараёнида жазодан озод қилинган маҳкумларга келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил тушунтирилди.
Авазжон Эргашев,
жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси.