Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг қарори
2020-08-29 11:16:22 226
ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ АҲОЛИНИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛГАН ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2020 йил 27 август № 95/17-6 Қўштепа тумани
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захираларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар ва туманлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни ишга солиш чоралари белгиланди. Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ҳамда тадбиркорлар учун ер, бино, электр, газ ва бошқа муҳандислик-коммуникация масалаларини ҳал қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
“Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва шу орқали қўшимча захираларни шакллантириш аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча манба бўлиши таъкидланиб, қўшимча захираларнинг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва бу борада маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, йиғилишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатларини шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.
Туманда бугунги кунда жами 1957 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда 228 та саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Пандемия даврида Фармон ва қарорлар асосида туманда фаолият кўрсатаётган 970 дан ортиқ тадбиркорларга 5 млрд. 700 минг сўм солиқ имтиёзлари берилган бўлиб, 124 та тадбиркорларнинг 1,4 млрд. сўм кредит қарздорлиги 6 ой муддатга узайтирилиши тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар учун жуда катта ёрдам бўлган.
Сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир йўналишлар бирма-бир таҳлил қилиниб, қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган.
Жумладан, инвестиция лойиҳалари бўйича: 2020 йилда умумий қиймати 421млрд. 176 млн.сўм бўлган 27 та инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 1301 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Саноат йўналишида—жами 10 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 396 млрд. 121 млн. сўм, шундан ўз маблағи 131 млрд. 501 млн. сўм, банк кредити 2 млрд. 540 млн. сўм, хорижий инвестиция 26 млн. АҚШ доллар) ишга туширилиши натижасида 1217 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида—жами 11 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 14 млрд. 922 млн. сўм, шундан ўз маблағи 7 млрд. 897 млн. сўм, банк кредити 3 млрд. 800 млн. сўм, хорижий кредит линия 320 минг АҚШ доллар) ишга туширилиши натижасида 57 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш йўналишида—жами 6 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд. 133 млн. сўм, шундан ўз маблағи 6 млрд. 180 млн. сўм, банк кредити 2 млрд. 340 млн. сўм, хорижий кредит линия 160 минг АҚШ доллар) ишга туширилиши натижасида 27 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, туманда 2020 йилда бюджет даромадлари бўйича 83,0 млрд. сўмлик прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, юқоридаги лойиҳалар ҳамда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш натижасида йил якуни билан бюджетга жами 87,0 млрд. сўм тушумларни жалб қилиш ва белгиланган прогнозни 4,0 млрд. сўмга ортиғи билан таъминланиши кўзда тутилган.
Август-декабрь ойи учун белгиланган 43,0 млрд. сўм прогноз режасини бажариш мақсадида қуйидаги 5 та асосий йўналишда иш ташкил этилиши мақсад қилинган.
Жорий ҳисобланган солиқлар ҳисобига - 25,4 млрд. сўм, камерал назорат тадбири ҳисобига - 8,5 млрд. сўм, солиқ қарзларини қисқартириш ҳисобига - 6,7 млрд. сўм, корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига - 0,6 млрд. сўм ҳамда “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш ҳисобига - 1,8 млрд. сўмни ташкил этади.
Темир дафтар бўйича Қўштепа туманида Пандемия даврида дастлаб, “Темир дафтарга” киритилган 2043 та оилалардан 1764 та эҳтиёжманд хонадонларда яшовчи 1895 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари бандлиги таминланган.
Шунингдек, “Темир дафтар”даги хонадонларга кредит орқали чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар қуриш ҳамда тикувчилик дастгоҳлари сотиб олиш учун тумандаги мавжуд 2 та тижорат банклари орқали жами 369 та хонадонларга 3,0 млрд. сўм кредитлар ажратилган.
Дастлабки хатловда фуқароларнинг ёзма розилиги асосида Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига асосан, 550 та оилалар доимий даромад манбааларига эга бўлганликлари ва турмуш даражаси сезиларли даражада ортганлиги сабабли “Темир дафтар”дан чиқарилган.
Юқоридаги натижаларга эришиш учун мавжуд имкониятлар ва захиралардан тўлиқ фойдаланган ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилиши режалаштирилган:
биринчидан, туманда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан туманнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кучли ва кучсиз томонлари, фойдаланилмаётган имкониятлари ва ўсиш нуқталари аниқлаб чиқилади.
Муҳтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифлари давомида туманимизда 1000 гектар майдонда мева-сабзавотни ривожлантириш, жумладан, 500 гектар ер майдонда замонавий плантация усулида интенсив боғ ва 500 гектар майдонда сабзавотчилик-полизчилик кластери ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ерлар танланиб тижорат банклари билан лойиҳа ташаббускорларига кредит ажратиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. Бунинг натижасида 1000 нафар оиланинг бандлиги таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори бўйича туманда узоқ йиллардан буён фойдаланилмай турган ерости сув захираси мавжуд бўлган 322 гектар ерларни ўзлаштириш ишлари бошланган.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун 2 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Бунда 3,5 километр масофадаги ирри-гация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, насос агрегатларини қуриш ҳамда 4 дона тик суғориш қудуқларини қуриш ишлари бажарилмоқда.
Иккинчидан, тумандаги мавжуд имкониятдан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига қўшимча 242 гектар ерлар ўзлаштирилиб, юқоридагилар билан бирга Солижонобод, Бобоқум, Дўрмон, "Алигавхаров-Лангар" ММТП ҳудудларида жами 564 гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилади. Ушбу янги ўзлаштирилган ерларни 1 гектардан хонадонларга ажратиш ҳисобига 564 та оилани бандлиги таъминланади.
Учинчидан, тумандаги "Солижонобод-Маҳмуд" муқобил МТП ҳудудида 2020 йил 17 июлда “Қўштепа сара қуёнлари” қуёнчилик йўналишидаги ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилади.
Мазкур кооперативни ташкил этиш ҳисобидан 100 нафар “Темир дафтар”га киритилган камбағал фуқаролар бандлиги таъминланади.
Кун тартибидаги масала юзасидан тумандаги сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича туман сектор раҳбарлари (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи)нинг ҳисоботлари маъқуллансин.
2. Тумандаги сектор раҳбарлари (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи)га:
-мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 20 август куни янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш, қўшимча заҳира яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қўшимча имкониятларни таҳлил қилиш ва барча имкониятларни аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга йўналтириш бўйича белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари—туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Б.Таникулов туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Эминов) билан биргаликда:
-2020 йил давомида туманда муҳтож оилалардаги ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ҳар бир камбағал оиланинг муаммоларини аниқлаб, улар билан манзилли ишлаш, янги ташкил этиладиган иш ўринларига биринчи навбатда ушбу оилаларнинг аъзоларини жойлаштириш бўйича секторлар кесимида аниқ, режали ишларни ташкил этсин;
-хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ўрганиш орқали уларни тўлиқ ишга жойлаштириш бўйича барча чораларни кўрсин.
4. Туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Х.Аҳмедов, С.Нуриддинов) инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни 2020 йилда тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалаги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Уринов туман ирригация бўлими (А.Раҳимов) ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 май кунги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори ижросини тўлиқ таъминлаш чорасини кўрсин.
6. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари—туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Б.Таниқулов туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Холбоев) ҳамда тижорат банклари (Д.Ҳамролиев, Н.Шарофиддинов) билан биргаликда бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ, мақсадли чора-тадбирларни белгиласин.
Бунда, пандемия сабабли, айланма маблағи йўқ ҳамда иқтисодий ночор тадбиркорлик субъектлари фаолиятларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин.
7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Холбоев), тижорат банклари (Д.Ҳамролиев, Н.Шарофиддинов) коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларда солиқ ва банк идоралари олдига қўйилган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминласин.
8. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз фаолиятларини янада кучайтириш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва шу орқали шакллантирилган қўшимча захираларни аниқлаш ва улар сарфланиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси (С.Нуриддинов) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси: Ш.ШАРОПОВ