Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

×

 2020-08-28 16:20:22    246

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Юртимизда пандемия шароити бўлишига қарамасдан, инсонлар қалбида байрам кўтаринкилиги, кўнгил хотиржамлиги ҳукмронлик қилмоқда. Мустақиллик байрами арафасида қанчадан-қанча юртдошларимиз давлат мукофотларини олишиб, кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

Куни кеча Президентимиз “Озодликдан маҳрум этиш жазосини  ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга асосан, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро муддатидан илгари шартли озод қилинди.  

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафари 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафари эса чет эл фуқароларидир. 113 кишидан 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Ушбу ҳужжат нафақат ҳуқуқий, балки катта тарбиявий аҳамиятга эга ҳужжат дейиш мумкин. Барчамизга маълум, инсон ўз айбига иқрор бўлса ва у ўз юртбошиси томонидан афв этилса, кўрсатилган ғамҳўрликдан у инсоннинг қалбида меҳр, юртига садоқат, келажагига ишонч пайдо бўлади. Ҳар қандай инсон ҳам мана шундай олийжанобликдан сўнг, бор умрини шу юртга садоқат билан хизмат қилишга бағишлайди, албатта. Зеро, хатосидан тўғри хулоса чиқариб, ўзини ўнглаб олиш ҳам чинакам инсонийлик сифатларидан саналади.

Инсон ўз умрини ҳалоллик билан ширин ва соғлом ҳаёт кечириб яшаш қанчалар мароқли эканлигини ҳис қилиши нақадар тотли.

Дилбар Мамаджанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.