Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Конституция – бахтимиз пойдевори

×

 2020-08-27 10:06:55    3757

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар қандай давлатнинг бош қонуни Конституция ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам, бу ҳужжат юртимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлигининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилаётир. Конституциямиз орқали бизга билим олиш, эркин касб танлаш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, орзу-истакларимиз рўёбини кўриш каби беқиёс ҳуқуқлар берилди.

Энг муҳими, бу ҳуқуқлар халқимизни мустақилликка эришган илк кунларидан буён улкан бунёдкорликлар ва буюк марралар сари илҳомлантириб келмоқда.

Улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек энг эзгу тилаклари ва улуғ орзуларини ўзида мужассам этган Давлатимиз Конституцияси барча қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий хужжатлар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямизда бешта асосий тамойил мустаҳкам белгилаб қўйилган. Булар демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойилларидир. Бу тамойиллар фуқароларнинг ўз хоҳиш – иродасини эркин билдириши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, давлат ва жамиятни бошқариш ишларида қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти органларининг сайловлар асосида шакллантирилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши каби шаклларда намоён бўлади.

Конституциямизда шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат манфаатларидан устунлигига, шунингдек, унда инсон қадри, шахс эркинлиги ва ҳаётини таъминловчи табиий имкониятларни юзага чиқишига алоҳида аҳамият берилган.

Конституциямизда шахснинг ёши, миллати, ирқи, ижтимоий аҳволи билан боғлиқ ҳеч қандай чеклашлар йўқ. Масалан, бошқа мамлакатларнинг фуқароликка эга бўлиш тўғрисидаги қонунчилигида кузатишимиз мумкин бўлган тил билиш ва ўтроқлик негизлари борасида ҳам чеклашлар йўқ, бундан қатъйи назар, тенг фуқаролик ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.

Бош Қомусимизда инсоннинг кундалик ҳаётдаги энг муҳим эҳтиёжларини таъминловчи имкониятлар – яшаш ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, суд жараёнида шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи, бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи, фикрлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги, виждон эркинликлари қоида йўли билан кафолатланган.

Конституциямизда кўп йиллик миллий давлатчилигимиз анъаналари инобатга олиниши билан бирга, жаҳон конституцияларининг тажрибаларидан ҳам кенг фойдаланилган. Шу йўл билан унинг энг инсонпарвар, демократик ва адолатли Қонун бўлишига эришилган.

Конститутциямиз асосида қабул қилинган қонунларнинг барчаси фуқароларимизнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга, инсонпарвар демократик ва фуқароларнинг тинчлиги ва миллий тотувлиги таъминланган давлат барпо этиш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида давлатимиз миллий қонунчилик соҳасида, мамлакатнинг тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашда, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда улкан ютуқларга эришиб келинмоқда.

Шунинг учун ҳам Конституцияни ҳар қанча ўрганиб, тарғиб қилсак фойдадан холи бўлмайди. Бизнинг мақсадимиз эса унинг жамиятдаги нуфузи ва аҳамиятини, мазмун ва моҳиятини фуқароларнинг, айниқса ёш авлоднинг
онгига чуқурроқ сингдиришдир.

Албатта ҳар бир ўзини англаган, юрт равнақи ва тинчлиги, оиласи ва фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси Конституциянинг мазмуни ва моҳиятини кенг тарғиб қилиш ишларида ўз ҳиссасини қўшиши, чин маънода шу юртнинг асл фарзанди сифатида ва бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланмоғи шарт десак муболаға бўлмайди.

Хулоса қилиб айтганда, Конституциямиз – бахтимиз пойдевори, буюк келажагимизни қуриш ва мустаҳкамлашда дастурил амал бўладиган  беқиёс хужжатдир.

С.Маҳкамов,

Қўштепа тумани адлия бўлими ходими.