Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

×

 2020-08-25 15:45:11    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгашининг мажлислар залида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгашининг ташаббуси билан карантин қоидаларига мувофиқ ташкил этилган учрашувда Қўштепа туман маъмурий суди раиси Қ.Абдуллаев, Қўштепа туман жиноий ишлар бўйича суди раиси А.Эргашев, Марғилон шаҳар туманлараро иқтисодий суди раиси А.Бойназаровлар иштирок этдилар.

Учрашувда суд раислари сўз олишиб, бугунги кунда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар, уларнинг ёшлар орасида кенг тарғиб этилиши ва ижобий натижалари ҳақида гапирдилар. Ўсмирлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик роли беқиёслиги таъкидланди.

Учрашув самимий суҳбат ва савол-жавоб шаклида давом этди. Туманимиз ёшлари суд раисларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати