Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚОИДАГА АМАЛ ҚИЛИБ, ОГОҲ ВА ҲУШЁР БЎЛСАК, АСЛО ДОҒДА ҚОЛМАЙМИЗ
2020-08-20 11:16:10 214
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ойбек МУРОДОВнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва ишлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан ахбороти ва
ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ
COVID-19 инсониятни қатъий чекловлар асосида яшашга мажбур қилмоқда. Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Давлатимиз раҳбари бошчилигида илк кунларданоқ барча зарур чора-тадбирлар кўрилиб, тизимли равишда иш ташкил этилди. Бош вазир раҳбарлигида хукумат комиссияси тузилиб куну тун фаолият олиб бормоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 февралдаги буйруғи асосида туманимизга қайтган 477 нафар меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини 14 кунлик тиббий назоратга олинди. Маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари, участка нозирлари, тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида карантин қоидалари назорат қилиб борилди. Ҳозирги кунда беморлар билан мулоқотга шубҳа қилинган тўрт нафар, уларнинг 20 нафар оила аъзолари, жами бўлиб 24 нафар фуқаролар уй карантинида.
Туманда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар сони олти нафар бўлиб, ҳаммаси стационар шароитда даволанди. Юқумли касалликлар бўлимида ташкил этилган провизор бўлимида 13 нафар гумондорлар даволаниб чиқди. Уларнинг икки нафари Риштон тумани 2-юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини кесимида 28000 дона, тиббиёт бирлашмаси томонидан 3000 дона COVID-19 инфекцияси бўйича аҳоли учун эслатмалар тарқатилди.
Туманимизда кўп тармоқли марказий поликлиника, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктларида 10 та мобил бригадалар ташкилланди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан 5 дона мобил телефон ва 3 ойлик тўланган 175 дона сим карталар билан таъминланди. Бу телефонлар орқали тумандаги барча КТМП, ҚОП, ҚВП, ШХУ, ТТЁ шохобчалари ҳар бир оилани ОНЛАЙН тарзда патронаж ҳамширалар ҳудуд аҳолиси ҳолатини телефон орқали назорат қилиб бормоқдалар. Лангар шифохонаси юқумли касалликлар бўлими қошида махсус мослаштирилган поликлиника ташкилланиб, унинг фаолияти 24 соат қилиб белгиланган. Мобил бригадалар ҳар қандай шубҳали ёки аниқланган беморларни махсус поликлиника орқали амбулатор ёки шифохона шароитида даволанишини белгилаб бермоқдалар. Тумандаги 1 ва 2-ИДУМИ биноларида 150 ўринли жой захира учун санитария қоидалари талабларига мос равишда жиҳозланиб, тайёрлаб қўйилди.
Юқумли касалликлар бўлими қошида махсус поликлиника ташкилланди, реанимацион муолажалар ўтказиш учун 4 та ИВЛ аппарати, 2 дона кислород конденцатор, 4 дона пулсоксиметр ҳамда мобил бригадани чақирувларга чиқиш учун алоҳида тез тиббий ёрдам автомашинаси ажратилди.
АЗИЗ ҚЎШТЕПАЛИКЛАР!
15 августдан бошлаб карантин қоидалари юмшатилиши муносабати билан қуйидаги тавсияларга қатъий амал қилиб боришларингизни сўрайман:
*Зарурат юзасидан кўчага чиққанингизда, албатта, тиббий ниқоб тақишингиз ва одамлар билан 2 метрдан кам бўлмаган ҳолда ижтимоий масофа сақлашингиз шарт.
*Қаерда бўлишингиздан қатъий назар, юз ва қўлларни тез-тез оқар сувда совунлаб ювинг, зарарсизлантирувчи суюқликлардан фойдаланинг, кўзингизни қўлингиз билан асло ишқаламанг.
*Йўталсангиз, аксирсангиз оғизни дастрўмол, салфетка билан ёпинг.
*Овқатланиш рационига амал қилинг. Янги узилган сабзавотлар, кўкатлар, меваларни ювиб, кўпроқ истеъмол қилинг, улар иммун тизимни мустаҳкамлайди.
*Синалмаган дорилар, турли-туман воситаларни ўзингизча ичманг, шифокор маслаҳатисиз ўзингизни даволаманг.
*Қуруқ йўтал, томоқ оғриғи, нафас қисиши ва истима кузатилса, зудлик билан тез ёрдамга ёки шифокорга мурожаат қилинг.
*Патронаж ҳамширалар телефон орқали мурожаат қилганда ўзингиз ва оила аъзоларингиз соғлиги ҳақида аниқ ва тўғри маълумот беринг.
Шундагина фуқароларимиз ўзини, оиласини, ён-атрофдагиларини инфекция юқтиришдан сақлаган бўлади.