Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚАРО “АРМИЯ-2020” ҲАРБИЙ ЎЙИНЛАРИ ФАРҒОНАДА

×

 2020-08-19 16:22:09    225

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда халқаро “Aрмия-2020” ҳарбий ўйинлари қатнашчилари Фарғона заминида кўтаринки кайфиятда кутиб олинган.

Халқаро “Aрмия 2020” ҳарбий ўйинлари жорий йил 25 август санасидан 3 сентябрга қадар бўлиб ўтади. Шу  кунларда қура ташлаш маросими ўтказилиб, жамоалар беллашув графиклари эълон қилиниши режалаштирилган.

Эътироф этиш керак, мусобақалар доирасидаги барча ҳаракатлар карантин ва санитария-гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилмоқда.

18 август куни Шарқий ҳарбий округ штаби томонидан Россия ва Белорусия терма жамоалари аъзоларини тантанали кутиб олиш маросими ташкилланиб,  меҳмонларга ўзбекона лутф билан нон ва ширинликлар улашилди. Сўнгра улар мусобақалар бўлиб ўтадиган манзилга кузатилди.

Россия ва Белорусия терма жамоалари вакиллари ўртасидаги мусобақалар Шарқий ҳарбий округининг Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирида бўлиб ўтади.

Меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор, туристик объектларига ташриф буюрдилар. Шундан сўнг, Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда бунёд этилган Хотира майдонида Ватан учун жонини фидо қилган юртимизнинг мард ва жасур ўғлонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Халқаро миқёсдаги мазкур мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан катта ҳажмдаги ташкилий ва тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Ҳарбий қисмда  Фарғона водийсидаги тарихий масканларни ўзида ифодаловчи композиция ташкил қилинди. Ушбу мўъжаз мажмуа меҳмонларда, қолаверса, барча йиғилганларда катта  таассурот қолдирди.

Халқаро “Aрмия-2020” ҳарбий ўйинлари республика ва вилоятдаги   оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб борилади. 

ШАРҚИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.