Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Коррупция тараққиёт тўсиғи

×

 2020-08-19 12:00:50    288

PDF юклаш
Чоп этиш


Илк фуқаролик жамияти пайдо бўлган даврлардан буён “коррупция” деган тушунча ва иллат ҳам пайдо бўлди. Жамиятда инсонлар ўз шахсий муаммоларини ечимини топишда ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишда турли хилдаги тўсиқларга учраганда, ушбу тўсиқларни бартараф этиш учун давлат идораларига мурожаат қилади. Ва ўз-ўзидан турли даражадаги амалдорлар томонидан ушбу муаммоларни бартараф этиш эвазига ҳар хил кўринишдаги совға-саломлар олиш холатлари вужудга кела бошлайди.

         Асрлар давомида ушбу иллат барҳам топиш ўрнига, тобора ривожланиб, ўзининг рангбаранг кўриниши билан жамият ривожига ғов бўлиб келмоқда. Бугунги кунда илм-фан тараққий этган, ахборот технологиялари ривожланиб, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаб бораётган бир даврда коррупциянинг янада авж олиши ҳавотир хиссини уйғотиши табиий албатта.

Бугунги кунга келиб, жаҳоннинг барча ривожланган ва ривожланаётган давлатларида коррупциянинг олини олиш ва чек қўйиш бўйича қонунлар қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишда давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан халқаро битимлар имзоланган, бу иллат билан аёвсиз кураш олиб борилиб, кескин чоралар қўлланилаётган бўлсада, минг афсуски коррупцияни илдизи билан қўпориб ташлашнинг уддасидан чиқилганича йўқ ва яқин вақт ичида бунинг уддасидан чиқилмаса керак.

Коррупцияга қарши курашда фақатгина қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун, энг аввало фуқаролар онгида “коррупция”ни асл моҳиятини, унинг жиноят эканлиги, давлат ва жамият танасига тушган қурт бўлиб, уни ривожланишдан тўхтатадиган ва емириб битирадиган, ўз вақтида олди олинмаса ўта оғир оқибатларга олиб келадиган кассаллик сифатида қарашни шакллантириш лозим. Коррупцияга нисбатан жамоатчилик назоратини кучайтириш керак. Қайси соҳа бўлмасин ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф ҳамда холислик тамойилига асосан олиб бориши зарур бўлади.

Таклиф сифатида, коррупцияга оид жиноятларга нисбатан “давлатга хоинлик” жинояти каби ҳуқуқий баҳо берилиши, ушбу иллат билан боғлиқ жиноятларга нисбатан жазони қўллаш тизимини янада оғирроқ даражага кўтариш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса ўрнида, коррупцияга қарши курашишга фақатгина давлат органлари ва тегишли ташкилотларнинг иши сифатида қарашлардан воз кечиб, ўз ватани ва оиласи ҳамда жамиятининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг муқаддас, ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчи сифатида ёндашилган тақдирда, бу жиноятнинг келгусида янада илдиз отиб кетишини олдини олиш мумкин бўлади. 

С.Махкамов,

Қўштепа тумани адлия бўлими ходими.