Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Карантин чекловлари юмшади, дегани хавф йўқолди, дегани эмас!

×

 2020-08-18 20:54:13    217

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 18 август куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги Олтинчи чақириқ 16-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими И.Новиков раислик қилди.


Карантин қоидаларига қатъий амал қилган холда ўтказилган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов, туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва сиёсий партиялар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масалага ўтишдан аввал туман ҳокими И.Новиков коронавирус пандемияси ҳамда унинг тарқалиши олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишларга ва сессия кун тартибидаги асосий масала – жорий йилнинг 12 август кунги мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеселектор йиғилишидаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Муродовнинг республикамизда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатилганлигига қарамасдан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда яшашлари ва меҳнат қилишлари, соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда муносиб ҳаёт кечиришлари зарурлиги хусусидаги мурожаати тингланди.

Сессия давомида туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари К.Исақов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Холбоев, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ғ.Юлдашев, туман кенгаши депутати А.Набиевлар сўзга чиқдилар.

Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сессия давомида депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилингач сессия ўз ишини якунлади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.