Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳоким қабули: ҳар бир мурожаат- эътиборда!

×

 2020-08-18 15:51:00    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 18 август куни Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Туман ҳокими томонидан ўтказиб келинаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилган бугунги қабулда ҳам фуқаролар ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Қабул жараёнида туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган ушбу қабулда 50 нафардан зиёд фуқаролардан уй-жой, моддий ёрдам, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тушди. Фуқароларнинг ушбу муаммолари туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.

  Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бугун  ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилган айрим фуқаролар билан суҳбатлашдик.

– Туман ҳокимига ишга жойлашиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат этдим – дейди Гулсора Тўйчиева. – Йўлдошобод маҳалласида яшайман. Медицина коллежини 2011 йилда тамомлаганман. Оиладаги айрим муаммолар туфайли ўз соҳам бўйича ишлай олмадим. Хозирги пандемия шароитида ишлаш учун мурожаат қилган эдим. Сентябр ойидан маҳаллада патронаж ҳамшираси бўлиб ишлайдиган бўлдим. Бу иш ўрни пандемия шароитида вақтинча яратилган бўлсада, мен бундан мамнунман. Хозирги мураккаб вазиятда оиламга вақтинча бўлса ҳам даромад олиб кирадиган бўлдим.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, бугунги қабулда Гулсора Тўйчиева каби ҳамширалик соҳаси бўйича иш сўраб мурожаат этган яна икки нафар хотин-қизларимизга ҳам туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан патронаж ҳамширалиги иши таклиф қилинди.

Яна бир фуқаромиз Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раҳматулло Мадаминов кредит олиб, янги ишчи ўрни яратиш мақсадида туман ҳокимига мурожаат этди. Ўз навбатида туман ҳокими И.Новиков ҳам Раҳматулло Мадаминовнинг режалари билан қизиқиб кўрди. Қисқача бўлиб ўтган самимий суҳбатдан сўнг тадбиркорнинг муаммоси “Агробанк” АТБ Қўштепа филиали томонидан ўрганиладиган ва унга ёрдам бериладиган бўлди.   

Бугунги қабул жараёнида фуқаролардан тушган мурожаатлар ижроси бўйича туман ҳокими томонидан ҳоким ўринбосарларига, тумандаги тегишли ташкилот ва идораларнинг мутасаддиларига топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.