Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Пахта-2020” йиғим терим мавсуми уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда

×

 2020-08-17 15:23:56    314

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йили қўштепалик фермерлар республикада биринчилардан бўлиб пахта тайёрлаш шартнома режасини бажарган эдилар. Бу йил ҳам фермерларимиз мўл-кўл ҳосил етиштиришга харакат қилмоқдалар.

Жорий йилда етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда сифатли қилиб териб олиш, теримга фермер хўжалиги аъзоларини ва уюшмаган аҳолини кўнгилли тарзда жалб этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бу йилги пахта мавсумида фермер хўжаликлари томонидан 7240 гектар майдондан 20 минг 700 тонна пахта топширишга шартнома тузилган. Айни дамларда тажрибали фермерларимиз далаларида шартномани ошириб бажарадиган даражада ҳосил тўпланди.

Қўштепа туманида пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш бўйича 110 та терим отрядлари шакллантирилиб, отрядларга жами 11 минг нафар теримчилар ихтиёрий равишда бириктирилди. Теримчиларнинг 5800 нафари фермер хўжалиги аъзолари бўлса, 5200 нафарини уюшмаган аҳоли вакиллари ташкил этади.

Ҳашарчи теримчилар сонидан келиб чиқиб, 21 та ётоқ жойлари терим мавсумига тайёрланади. Терим отрядларига 175 та транспорт трактори ва 215 та тиркамалар биркирилди. Шунингдек, уларга 430 та ёпинчиқ, 30 минг та фартук, 110 та тарози, қозон-ўчоқ, самовар, сув сақлаш баклари етказиб берилади.

Теримда отряд усулининг фойдаси катта экани барчамизга маълум. Шунинг учун туманда 110 та терим отряди ташкилланди. Куни кеча Қумтепа пахта пункитида пахта йиғим-терим мавсумига бағишлаб ўтказилган тадбирда отряд раҳбарларига бир миллион сўмдан пул берилди ва терим даврида карантин қоидаларига катъий риоя қилиш таъкидланди.

Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига даҳилдор ташкилотлар мутасаддилари иштирокидаги тараддуд тадбирида етиштирилган пахта ҳосилини тез ва сифатли йиғиб олиб, ўтган йилги натижаларга эришиш ҳақида келишиб олинди.

Дарҳақиқат, Қўштепа туманида бу йилги терим мавсумига пухта хозирлик кўрилмоқда. Пахта қабул қилиш масканлари мавсумга тахт холга келтирилди. Жумладан, 1 та кластер корхонаси таркибида 3 та пахтани қабул қилиш масканлари, улардаги 64 та ғарам майдонлари, 23 та пахтани узатиш механизмлари, 24 та транспортёрлар, 10 та лаборатория жиҳозлари, 3 та ўт ўчириш насослари, 9 та сув ховузлари таъмирланди.

Бир сўз билан айтганда, туманимизнинг бошланажак улкан хирмонига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек ташкил этилган. Бу эса ўз навбатида деҳқонларимиз томонидан машаққатлар эвазига етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олиш имконини беради.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.