Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам пули тарқатилмоқда
2020-08-13 20:07:56 274
Барчамизга маълумки коронавирус пандемияси сабабли бир қанча кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг даромадлари камайди. Мана шундай қийин ва синовли даврларда Юртбошимиз ташаббуслари билан барча туман ва шаҳарларда “Темир дафтар”лар очилиб, эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди ва уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш тизимли йўлга қўйилди.
Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига кўра, жорий йилнинг 15 августига қадар "Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан бериш белгиланган.
Ана шундай савобли ишлар Қўштепа туманида ҳам давом этмоқда.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга давлатимиз томонидан ажратилган пул маблағларини топширмоқда.
Ушбу Фармонга асосан, бугун 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор, Сой бўйи, Карнайчи, Қийқи ва Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 122 та хонадонларда истиқомат қилувчи 515 нафар фуқароларга бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарларининг ташаббуслари билан аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ҳамда туманда қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида темир дафтарга киритилган кам таъминланган оилаларга субцидия асосида насилли қуёнлар етказиб берилмоқда.
Бугун 1-сектор кесимида 113 миллион 300 минг сўм пул тарқатилди
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.