Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Ёшлар парламенти»га муносиб ёшлар сайланди

×

 2020-08-13 16:51:21    165

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизнинг барча туман-шаҳарларида бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолигига сайловлар юқори даражада ташкил этилди.

5 та сиёсий партиядан юксак маънавиятли, сиёсий онги ва тафаккури теран энг кучли ёшлар номзод сифатида кўрсатилди. 

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолигига Қўштепа туманидан Абдухамидов Элмуроджон Дилмуроджон ўғли сайланди. 
У ҳозирги кунда ЎзХДП Қўштепа туман кенгаши раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Элмуроджон Абдухамидовга ўз дастурлари билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдек  мақсадларини амалга оширишида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.