Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛЯПТИ
2020-08-12 20:52:20 179
Пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қўштепа туманида Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга беш юз минг сўмдан нақд пул кўринишида моддий ёрдам берилган бўлса, мана, кечадан бошлаб, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар, шунингдек, карантин даврида вақтинча даромадини йўқотган хонадонларнинг ҳар бир вакилига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.
Республика бюджетидан эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган ушбу нақд пул маблағлари Қўштепа тумани секторлари раҳбарлари бошчилигида тарқатилди.
Бугун 3-сектордаги Пахтакор, Гармдон, Борот, Шодлик, Шахартепа, Шомирза, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи эҳтиёжманд оиларга жами 77 миллион сўм нақд пул тарқатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.