Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Меҳрга муҳтож инсонлар дуоси олинди

×

 2020-08-12 20:45:00    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 30 июль куни «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди.

Бугунги кунда сектор раҳбарлари ўзларининг штаб аъзолари ва маҳалла раислари билан бирга ҳар бир маҳалла кесимида «Темир дафтар»га киритилган муҳтож оилаларнинг ҳаққоний рўйхатини яна бир бор қайта кўриб чиқди. Карантин вақтида ҳақиқатан муҳтожларнинг рўйхати шакллантирилди.

«Темир дафтар» рўйхатига киритилган оилаларга ажратиладиган молиявий ёрдам миқдори ҳар бир оила аъзосига ўртача 220 минг сўмдан тўғри келади.

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.

Бугун мазкур фармон ижросига мувофиқ 1-сектор ҳудудидаги Оқтепа, Қамиштепа, Қизилариқ, Намуна ва Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 127 та оилаларга 121 миллионн 880 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Ногирон ва қарияларнинг хонадонларига пул маблағлари банк ходимлари орқали етказиб берилди.

Пандемия туфайли қийин вазиятда қолган тумандаги эҳтиёжманд оилалар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан, эътибордан ниҳоятда мамнун бўлишмоқда ва ўз миннатдорчиликларини билдирган ҳолда эпидемия бартараф этилишига, яна олдингидек ҳаёт тарзи давом этишига ишонч билан қарашмоқда.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.