Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумида Ўзбекисоннинг ёшлар ташкилотлари қатнашади
2020-08-11 14:04:57 368
2020 йилнинг 12-13 август кунлари ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилиниши муносабати билан унинг ишида 30 дан ортиқ Ўзбекистон ёшлар ташкилотлари вакиллари Республиканинг барча ҳудудларидан туриб иштирок этади.
Жумладан, веб-форумда иштирок этишга қуйидаги ёшлар ташкилотлари ихтиёр билдиришган:
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий бўлимлари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти;
- “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
- Республика ёш олимлар ассоциацияси;
- Ёш ижодкорлар кенгаши;
- Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази;
- Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази масъулияти чекланган жамияти;
- Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси;
- Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши;
- Республика ёшлар маркази ва бошқа ташкилотлар ихтиёр билдирган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази