Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилалар доимо эътиборда

×

 2020-08-06 22:13:28    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 6 август куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги Олтинчи чақириқ 15-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.

Депутатлар 17-Бешкапа сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Саидолимхон Нуриддиновни сессия котиблигига сайладилар.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилган холда ўтказилган сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва сиёсий партиялар раҳбарлари иштирок этишди.

Сессиянинг кун тартибига:

1. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига қайд этилиб, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

2. Қўштепа тумани “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасига тушган маблағларни мақсадли сарфланиши тўғрисидаги масалалар киритилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими И.Новиков сўз олиб ўзининг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирди.  

– Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 24 апрель куни карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғи асосида ҳар бир сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш дафтари – “темир дафтар” юритилиши йўлга қўйилди. Сектор котиблари томонидан кунлик амалга оширилаётган ишлар ва “темир дафтар”идаги маълумотлар saxovat.argos.uz сайтига электрон шаклда киритилмоқда – дейди туман ҳокими И.Новиков. – “Темир дафтар” – бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхатидир. Мазкур рўйхатга киритилган аҳолига сектор раҳбарлари томонидан доимий равишда зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, камбағал аҳоли қатламини эҳтиёжмандликдан чиқариш учун мазкур оилаларга моддий ва ижтимоий кўмак берилмоқда.

“Темир дафтар”ни юритишдан асосий мақсад эҳтиёжманд оилаларнинг етти тоифаси, яъни

1) кам таъминланган,

2) ногиронлиги бўлган,

3) ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар,

4) якка-ёлғиз кексалар,

5) доимий ишсиз фуқаролар,

6) карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар,

7) оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқаришдир.

И.Новиков бу борада туманда олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, 2020 йил 10 июль кунги халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн учинчи сессиясида коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашганлиги туфайли “темир дафтар”га киритилган 1184 та оила доимий даромад манбаига эга бўлганлиги сабабли, уларни “темир дафтар”дан чиқариш бўйича қарор қабул қилинган эди.

Бугунги сессияда сектор раҳбарлари томонидан ушбу “темир дафтар”даги турмуш тарзи яхшиланиб, доимий даромад манбаига эга бўлган 550 та оилалар ўрнига уларнинг яшаш турмуш даражасидан паст бўлган бошқа 550 та оилалар рўйхати янгитдан шакллантирилиб “темир дафтар”га киритиш таклифи берилди.

Кун тартибидаги 2-масала Қўштепа тумани “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасига тушган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан туман ҳокимининг ўринбосаритуман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зохиджон Камиловнинг ҳисоботи ва фикр- мулоҳазалари тингланди.

З.Камилов Қўштепа тумани “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармаси томонидан олиб борилаётган хайрли ишларга ва жамғармага тушган маблағларни мақсадли сарфланаётганлигига батафсил тўхталиб ўтди.

Сессия давомида депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилингач сессия  ўз ишини якунлади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.