Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Saxovat va ko’mak” umumxalq harakati orqali ehtiyojmand oilalarga quvonch ulashildi
2020-08-06 11:10:27 193
Улуғ айём – муқаддас Қурбон ҳайити байрамида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этадиган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш анъанаси давом эттирилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали Қўштепа туманидаги эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли беш юз минг сўмдан нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминланди.
Қўштепа туманида ижтимоий ҳимоя тизимида адолатни таъминлаш мақсадида, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатлари тўғри ва ҳаққоний шакллантирилиб, ажратилган ёрдам адолатли тарқатилди. Моддий ёрдам кириб борган оилалар юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирмоқдалар.
– Хўжайиним вафот этган. Икки нафар вояга етмаган фарзандим бор, – дейди Шодлик МФЙда яшовчи Ферузахон Нишонова. – «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказилиб турибди. Қурбон хайити арафасида Президентимиз ташаббуслари билан беш юз минг сўм моддий ёрдам пули берилди. Мана шундай оғир синовли кунларда бизни қўллаб-қувватлаб, жуда катта ёрдам бераётгани учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.