Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Депутатлар тарғиботда
2020-08-03 16:08:24 215
Юртимизда карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Депутатлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўзлари сайланган округда кенг жамоатчиликни санитария-гигиена қоидаларига амал қилишга чақириб, кенг кўламли тарғибот тадбирларини олиб бормоқдалар.
Аҳоли ўртасида коронавирус пандемиясидан сақланиш, ниқобсиз ва бемақсад кўчага чиқмаслик, касаллик аломатлари сезилганда зудлик билан тез ёрдамга мурожат қилиниши тушунтирилмоқда. Қолаверса, депутатлар томонидан эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга Қурбон ҳайити кунлари озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Депутатлар томонидан карантин даврида озиқ-овқат дўконларида энг зарурий кундалик эҳтиёж воситалари, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини асоссиз равишда ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилиб, нарх-наволарни асоссиз ошириб юборилиши устидан қатъий депутатлик назорати амалга оширилмоқда.
Ушбу тарғибот тадбирларида туман Кенгаши депутатлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов ҳам иштирок этмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.