Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Саховат ва мурувват азалий қадрият
2020-08-03 15:17:49 251
Улуғ айём – муборак Қурбон ҳайитида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўлди.
“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6038-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилиниши билан эзгу ишлар кўлами янада кенгайди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Қўштепа туманидаги эҳтиёжманд ва кам таъминланган 705 нафар оилаларга беш юз минг сўмдан моддий ёрдам берилди.
Ушбу хайрли амаллар барайрам кунлари ҳам Қўштепа туманида давом этди. Маҳаллалар кесимида 677 нафар эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар етказиб берилди.
Саҳоват ва мурувват юртимизда азалдан юксак қадрият ҳисобланган. Ёрдамга муҳтож инсонларга кўмаклашиш, уларнинг холидан хабар олиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Бундай беғараз ёрдам 1-сектор ҳудудидаги 183 та хонадонга ҳам кириб борди. Байрам кунлари туман ҳокими И.Новиков 1-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар холидан хабар олди ва уларга туҳфаларни топшириб, байрам билан табриклади.
Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳам ўз ҳудудларидаги эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини ўз эгаларига етказдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.