Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хайру-саховат тадбирлари давом этмоқда
2020-07-30 23:03:34 243
Бугун арафа куни. Қурбон ҳайити арафасида хайру-саховат қилиш, муҳтожларга меҳр-оқибат, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш сингари азалий анъана ва қадриятларимиз, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амаллар давом этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган фармойишига кўра, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 150 миллиард сўм, жумладан Фарғона вилояти учун 10 миллиард сўм ажратилди.
Қурбон ҳайити байрами олдидан ушбу моддий ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Жумладан, Қўштепа туманидаги 705 нафар оила ҳам ана шу ёрдамдан баҳраманд бўлди. Уларга беш юз минг сўмдан пул тарқатилди.
Туман ҳокими И.Новиков 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, эҳтиёжманд оилаларнинг холидан хабар олди. Уларни Қурбон ҳайити билан табриклади. Бугун 1-сектор ҳудудидаги 188 та эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул маблағлари ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳам ўз ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ушбу моддий ёрдам пулларини эгаларига етказдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.