Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бу азиз юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!

×

 2020-07-30 16:29:53    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳукуматимизнинг фармойиши асосида “Саховат ва кўмак” фонди орқали ажратилган маблағ Фарғона вилоятидаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга етказиляпти. Шаҳар ва туманлардаги сектор раҳбарлари моддий ёрдамни тарқатишда бош-қош бўлмоқдалар.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам эҳтиёжманд оилаларга озиқ–овқат маҳсулотлари ва нақд пул бериляпти. Ана шундай ёрдам шаҳар ва туманлардаги 20 минг оилага кириб бормоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун Қўштепа туманига ҳам ташриф буюриб эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонида бўлиб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади. Мазкур оилаларга моддий ёрдам ва рўзғор учун керакли маҳсулотлар топширилди.

Қўштепа тумани “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мухиддин Турдалиев ва Салимжон Жўраевлар учун вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг хонадонларига кириб келиши кутилмаган ҳолат бўлди. Бугунги синовли кунлардаги ушбу йўқловдан уларнинг боши осмонга етди.

Муборак Қурбон ҳайити арафасида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ушбу хонадон аъзоларидан ҳол-аҳвол сўраб, давлатимиз томонидан ажратилган пул ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

– Президентимизга ва ҳокимларимизга минг раҳмат, – дейди Майрамхон Турдалиева. – Доимо биздек оилаларга қўлдан келганча ёрдам беришяпти. Мана бугун вилоят ҳокимининг шахсан ўзи бизни йўқлаб келди. Албатта биз бундан чексиз миннатдормиз.

Вилоят ҳокимлиги томонидан эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул ва озиқ–овқат маҳсулотлари бугун Қўштепа туманидаги оилаларга кириб боради. Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул ва озиқ-овқат маҳсулотларини эгаларига топширмоқдалар.

Туманимиздаги 705 та оиланинг ҳар бирига 500000 сўмдан моддий ёрдам пуллари ҳамда 677 та хонадонга кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Қурбон ҳайити кунларида мамлакатимиздаги эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган бундай эътибордан барча бирдек мамнун бўлмоқда. Зеро, бу азиз юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати