Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси берилди
2020-07-30 09:04:37 256
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганиш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятларини таҳлил қилиш ҳамда жамиятдаги ўрнини ошириш, мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди. Шунга асосан хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди.
Ушбу чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати, Республика Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тумандаги 15 нафар боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга уй шароитида доимий даромад манбаига эга бўлиш имкониятини яратиш мақсадида 15 та тикув машиналари топширилди. Эндиликда ушбу хотин-қизлар уй шароитида тикувчилик билан шуғулланишади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати