Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТЛАР ТАРҒИБОТИ

×

 2020-07-29 16:07:28    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Бутун дунёда, қолаверса, мамлакатимизда ҳам таҳликали ҳолатни юзага келтирган коронавирус касаллигига қарши курашиш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш жамиятимизнинг барча фаолларининг бурчига айланди.

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда аҳоли орасидан коронавирус инфекциясига чалинганларнинг учраётгани сиз-у биздан яна-да ҳушёр бўлиб, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Юртимизда карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан Халқ депутатлари Қўштепа туман кенгаши депутатлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Депутатлар ўзлари сайланган округ аҳолиси ўртасида манзилли ва уйма-уй тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш билан биргаликда карантин даврида озиқ-овқат ҳамда дори-дармон, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар етарлилигини мониторинг қилмоқдалар. Шу билан бирга давлат санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан олиб борилаётган дезинфекция қилиш ишлари билан ҳам танишмоқдалар.

Депутатлар томонидан карантин даврида озиқ-овқат дўконларида энг зарурий кундалик эҳтиёж воситалари, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини асоссиз равишда ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилиб, нарх-наволарни асоссиз ошириб юборилиши устидан қатъий депутатлик назорати амалга оширилди.

Аҳоли ўртасида коронавирус пандемиясидан сақланиш, ниқобсиз ва бемақсад кўчага чиқмаслик, касаллик аломатлари сезилганда зудлик билан тез ёрдамга мурожат қилиниши тушунтирилмоқда.

Бугунги тарғибот тадбирларида туман кенгаши депутатлари Ш.Шаропов ва А.Набиевлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов ҳам иштирок этди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати