Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Давлат тили соҳасидаги муҳим қадам
2020-07-29 11:26:01 461
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамалакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли қарори ижроси бўйича мамлакатимизда давлат тили соҳасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” нашрдан чиқарилди. Бу ўз навбатида, бугун тилимизнинг софлигини сақлаш, унинг луғат бойлигини ошириш, барча соҳаларда замонавий атамаларнинг ўзбекча муқобилларини яратиш, бир хил қўлланилишини таъминлашга доир бир қатор амалий тадбирлар, муҳим қарорлар қабул қилиниши учун дастурил амал бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистонлик тилшунослар томонидан чет эллик фуқароларга, ўзбек тилининг бошланғич даражасини ўргатувчи, янги “Ўзбекона” дарслиги ишлаб чиқилди. Қўлланма, ҳорижий тилни эгаллашни умумевропа компетенсиялари тизимига асосан, А 1 даражани эгаллаш имконини берувчи дарслик бўлиб, 9 та бўлим, 3 та назорат блоки, аудиолар ва қўшимча материал каби қисмлардан иборат.
Давлат тилида иш юритиш бўйича яна бир муҳим воқеълик арафасидамиз. Жорий йилнинг 1 августидан Давлат тилида маркировкаланмаган товарларга мувофиқлик сертификати берилмайди. Бу ҳақда Президентимиз томонидан имзоланган, 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-3818-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида»ги 2020 йил 11 февралдаги ПҚ-4594-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган. Жумладан, мазкур қарорнинг 3-банди, тўртинчи хатбошисида, шундай жумлалар мавжуд:
- 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
Кўриниб турибдики, Президентимизнинг мазкур қарори, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеъини мустаҳкамлаш бўйича эътиборли жиҳатларни ўзида ифодалайди. Бу ўз навбатида, малакатимизда давлат тилида иш юритишни такомиллаштириш бўйича яна бир муҳим қадам саналади.
У. Холматов,
туман ҳокимининг маънавий-маърифий
ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш
масалалари бўйича маслаҳатчиси.