Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг баёноти

×

 2020-07-27 15:35:01    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали “Кўчамиз жорий йил май ойида асфальт қилиниши керак эди...”  сарлавҳали ахборот тарқатилди.

Унда жумладан шундай дейилади:

“Фарғона вилояти Қўштепа тумани Миришкор кўчадан ёзяпмиз. Кўчамиз 2020 йил май ойида дастур асосида асфальт қилиниши керак эди, аммо таъмирдан дарак йўқ...”

Исми-шарифи ва маҳалла фуқаролар йиғини аниқ кўрсатилмай, Миришкор кўчасидан йўлланган ушбу шикоят юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қўштепа тумани ҳудудидаги маҳаллий ҳокимлик балансида бўлган туман посёлка ички йўлларни 2020 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари бўйича манзиллий рўйхатга Қувурбоши МФЙдаги Миришкор кўчасининг 100 метр қисми киритлган бўлиб, “COVID-19” пандемияси туфайли таъмирлаш ишлари кечиктирилди.

Хозирги кун холатига кўра, манзиллий рўйхатга киритилган кўчаларнинг таъмирлаш ишлари алоҳида танловга қўйилиб, пудратчилар аниқланиб шартномалар тузилмоқда.

Қувурбоши МФЙдаги Миришкор кўчасининг таъмирлаш ишлари 2020 йил август ойининг охирига режалаштирилганлигини, ушбу ишлар туман Ободонлаштириш бошқармаси назоратида пудратчилар томонидан амалга оширилишини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.