Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОРОНАВИРУС ЕНГИЛ КЕЧИШИНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИНИ БИЛИБ ОЛИНГ
2020-07-22 14:27:56 225
АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева аҳолидан тушган саволларга асосан “Коронавирус енгил кечишининг асосий белгилари” ҳақида жавоб берди.
Унга кўра, қуйидаги клиник кўринишлар COVIDнинг енгил кечишидан далолат беради:
- Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши (баъзи ҳолларда кўтарилмаслиги ҳам мумкин);
- ҳолсизлик;
- йўтал;
- бурун оқиши;
- томоқ оғриши,
- кўнгил айниши,
- ич кетиши,
- суяк ва мушакларнинг қақшаб оғриши,
- бош оғриғи,
- таъм ва ҳид билмаслик каби симптомлар киради.