Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Уйда қолинг! Санитария ва карантин қоидаларини бузманг! Акс ҳолда...
2020-07-18 17:27:01 206
Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш
· БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун:
· фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан 3 бараваригача;
· мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади .
Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун:
· фуқароларга 4 миллион 460 минг сўмадан 6 миллион 690 минг сўмгача;
· мансабдор шахсларга эса 6 миллион 690 минг сўмдан 11 миллион 150 минг сўмгача миқдорда жарима солинади.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг ОММАВИЙ КАСАЛЛАНИШИГА олиб келса:
· БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
· 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
· 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
· 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
· 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, ОДАМнинг ўлимига сабаб бўлса
· 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
· 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
· 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, ОДАМЛАРнинг ўлимига сабаб бўлса:
7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қўштепа туман адлия бўлими.