Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Масофадан ишлаш тартибидан ҳабардормисиз?

×

 2020-07-18 17:21:44    277

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин даврида ходимларни масофавий ишлаш усулида ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик  тартиби

Масофадан иш – ходимнинг меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усулидир.

Карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида ишлашга ўтказиши мумкин. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда бу ҳақда муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

Ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

соатбай асосида – ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;

ишбай асосида – ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.

Ходимларнинг қуйидаги ҳуқуқлари сақлаб қолинади:

·       меҳнат таътили

·       вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш

·       қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари.

Масофавий ишга ўтказиш юзасидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришда, меҳнатнинг бошқа шартлари билан бирга қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

·       электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқа тартиби;

·       ходимга иш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситаларидан фойдаланиш тартиби;

·       ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, интернет тармоғидан фойдаланиш;

·       ходимга иш берувчи томонидан берилган жиҳозлар бузилганда зарарни қоплаш бўйича шартлар;

·       ходим шахсий жиҳоз, техника воситаларидан, интернетдан фойдаланганда харажатларни қоплаш тартиби;

·       ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

·       ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ходимни доимий ишга ўтказиш шартлари.

Қўштепа туман адлия бўлими.