Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олди

×

 2020-07-17 17:32:25    193

PDF юклаш
Чоп этиш


«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман», — деб давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида таъкидлаган эдилар. Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар. 

Қўштепа туманида ҳам "Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида ўта ночор ва ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Бугун туман ҳокими И.Новиков 1-сектор ҳудудига кирувчи маҳаллаларда бўлиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг холидан хабар олди. И.Новиков томонидан "Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида 36 та кам таъминланган оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси етказиб берилди.

     Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак, барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда. Зеро, халқни рози қилиш, ҳар бир раҳбарнинг биринчи вазифасига айлангани учун одамлар синовларни енгиб, ҳар бир қилинаётган ёрдамлардан рози бўлмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати