Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида биласиз?
2020-07-17 13:39:15 248
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини эълон қилди.
Қонун лойиҳасига берилган тушунтиришда қайд этилишича, мазкур лойиҳа давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат хизматчиларининг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун 11 та боб ва 75 та моддадан иборат. Унда, жумладан, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг давлат хизмати соҳасидаги ваколатлари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чоралар (манфаатлар тўқнашуви, даромадлар, мол-мулк ва йирик харажатларнинг декларация қилиниши), давлат хизматчилари гуруҳлари ва тоифалари ва бошқалар белгилаб берилди.
Қонунга кўра, давлат хизматчиси касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ва адолатли баҳолаш асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш (меритократия), хизмат юзасидан раҳбариятга ўзининг шахсий фикрини билдириш, ўзи фаолият юритаётган давлат органи ёки ташкилоти фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифларни бериш, раҳбарлар, бошқа мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши ва бошқа ҳуқуқларга эга.
Давлат хизматчиси унга юклатилган хизмат вазифаларини виждонан бажариш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, давлат фуқаролик хизматининг нуфузини туширишга олиб келувчи ёки давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга шубҳа туғдирадиган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиш, шунингдек, ҳар йили ўзининг даромадлар, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлар тўғрисидаги, шунингдек оила аъзоларининг даромадлар, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлари тўғрисидаги декларациясини тақдим қилишга мажбур.
Давлат фуқаролик хизматига номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга кириш вақтида ўзи ва оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари тўғрисида декларация топширишлари шарт. Декларация топширилганлиги ҳақидаги маълумотлар номзоднинг давлат фуқаролик хизматига киришидан олдин кадрлар бўлинмалари томонидан текширилади.
Давлат органи ва ташкилотида давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиларига беш кунлик иш ҳафтаси ва икки кунлик дам олиш кунлари белгиланади. Агар давлат фуқаролик хизматининг характери ва шароитларидан келиб чиқиб, беш кунлик иш ҳафтасини ўрнатишнинг иложи бўлмаса, ички меҳнат тартиби қоидалари билан иш ҳафтанинг нормал давомийлиги ҳақидаги меҳнат қонунчилигида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда олти кунлик иш ҳафтаси белгиланиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тўловларни назарда тутадиган давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг унификация қилинган тизими асосида амалга оширилади:
- базавий лавозим маоши;
- малака даражаси учун тўловлар;
- давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичларига эришилиши ва иш берувчи томонидан белгиланадиган уларнинг фаолиятини баҳолашнинг бошқа мезонларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган шахсий устама ҳақлари.
«Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш хизмат вазифаларини сўзсиз ва тўлиқ бажарилиши, давлат органлари ва ташкилотларини барқарор ва салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш, уларнинг ҳалол, ташаббускор ва самарали меҳнатини рағбатлантириш учун етарли моддий шароитларни таъминлаши лозим», — дейилади қонунда.
Қўштепа туман адлия бўлими.