Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Карантин қоидаларини бузаётганлар аслида кимлигини фош этмоқда
2020-07-16 15:13:51 199
Бугун ҳар бир фуқаро зиммасидаги масъулиятни теран ҳис этиб, карантин шароитида жорий қилинган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиши лозимдир.
Белгиланган нормалардан четга чиқишга на ҳуқуқий, на маънавий жиҳатдан ҳеч ким ҳақли эмас.
Туманимизда олиб борилаётган тарғибот тадбирларида фуқаролар жамоат жойларида ниқобсиз юрмасликка, ёш болаларни кўчага олиб чиқмасликка, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликка, гавжумлашмасликка чақирилмоқда.
Aчинарлиси шундаки, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. Афсуски, бугунги мураккаб ва таҳликали, халқимиз учун синовли кунларда, жиддий огоҳлантирувларга қарамай, карантин қоидаларини бузаётган, жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлар ва бемақсад кўча “сайрига” чиқадиганлар ҳам учраб турибди.
Жорий йилнинг 14 июл куни туман ИИБ ЙҲХ бўлими инспекторлари ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳамкорликда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклов тартиблари назорат этилди. Назорат давомида автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига белгиланган муайян вақтларга (07:00 дан - 10:00 гача, 17:00 дан - 20:00 гача) амал қилмаган 4 нафар автотранспорт ҳайдовчиларидан тушунтириш хатлари олиниб, таранспортлар жарима майдонига тортилди. Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз ҳаракатланган 4 нафар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 53 моддаси 1-қисми бўйича жарима жазоси тайинланди.
Айнан шу куни, эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 54-моддасига асосан, 50 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳа, нима ҳам дердик, карантин қоидалари барча учун баробардир. Уни бузаётганлар эса албатта жазоланади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.