Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг!
2020-07-16 09:37:09 211
Азиз ҳамюртлар, ҳурматли қўштепаликлар! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингиз ҳамда мол-мулкингизни асраш мақсадида қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига амал қилинг:
- Уйингизда ёниб турган газ ва электр асбоб ускуналарини назоратсиз қолдирманг;
- Носоз газ ва электр асбоб ускуналаридан фойдаланманг;
- Иситиш печи ва ўчоқларга олов олдириш учун бензин, керосин, сольярка каби тез аланга олувчи воситалардан фойдаланманг;
- Газни резина шланг улаб ишлатманг;
- Газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб, сўнгра газ жўмрагини аста-секин очинг;
- Иситиш печи ва унинг мўрисининг носоз жойларини ўз вақтида таъмирланг;
- Иситиш печи мўриконларини бинонинг ёғоч қисмидан 38 см.дан кам бўлган масофада ўрнатманг;
- Уйингизни қўшни иморатлари чордоғи билан туташган жойларига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг;
- Иситиш печини юқори даражада қиздириб юборманг, уларнинг яқинида мебель ва бошқа тез ёнадиган буюмларни қўйманг;
- Иситиш печини ўрнатиш учун махсус усталарни чақиринг;
- Ностандарт ва қўлбола сақлагичлардан (предохранитель) ҳамда вақтинча ўтказилган симлардан фойдаланманг;
- Элект симларининг узулган ва ишдан чиққан қисмларини тезда созланг ёки алмаштиринг;
- Икки ва ундан ортиқ электр асбобларини бир вақнинг ўзида ишлатманг;
- Электр симларини бурама ёки қаттиқ тортилган ҳолда ўтказманг;
- Қўлбола ясалган электр асбобларидан ва газга мослаштирилган иситиш воситаларидан фойдаланманг;
- Ёқилган иситиш печи, газ ва электр асбобларини қаровсиз қолдирманг, уларни ёш болалар ихтиёрига топширманг;
- Ёш болаларга иситиш печи, газ горелкалари ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг;
- Ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг ва уларни қаровсиз қолдирманг;
- Қозонда доғ қилаётган ёғни назоратсиз қолдирманг;
- Ўринда ётиб сигарета чекманг;
- Том ва чордоқларда хашак ва бошқа тез ёнувчан нарсаларни сақламанг;
- Уйдан чиқишдан олдин газ ва элект ускуналарини (плита, дазмол, телевизор ва бошқалар) ўчирилганлигини текшириб чиқинг;
- Аҳоли яшаш уйларида енгил тез алангаланувчи ёқилғи маҳсулотлари оғзи махкам ёпиладиган темир идишларда сақлансин ва 20 литрдан ортиқ бензин ҳамда 5 литрдан ортиқ мой маҳсулотини сақлаш қатъиян маън этилади;
- Кўп қаватли уйларнинг хонадонларида енгил тез алангаланувчи ёқилғи маҳсулотлари сақлаш тақиқланади;
- Ёнғин содир бўлганда зудлик билан “101” ёки 73-422-60-08 рақамлари орқали туман Ёнғин-қутқарув қисмига хабар беринг. Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими туманимиз фуқароларидан юқоридаги оддий бўлган ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига амал қилишингизни ва хар доимо ёдда тутишингизни сўраб қолади.
Р.Ахмаджонов,
Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ПваНБ инспектори.