Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Хуршиджон Ахмедовнинг туман аҳолисига, ишбилармон ва тадбиркорларига МУРОЖААТИ:
2020-07-14 15:43:49 262
Ўз соғлиғимизни, ўз оиламизни ўзимиз асрайлик!
Жорий йилнинг 8 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши аввалида бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган коронавирус деган хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмаслиги яна бир бор ўта куюнчаклик билан таъкидланди. Одамларимиз «Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!» деган шиорга амал қилиб яшашга чақирилди.
Давлатимиз раҳбарининг халқимиз саломатлигига эътибори, бошқа одамлар ташвишини ўз ташвиши деб қабул қилаётгани, оталарча ғамхўрлиги ҳар биримизнинг руҳимизни кўтариб, эртанги кунга ишончимизни мустаҳкамлаш билан бирга, ўзимиз ва ўзгалар саломатлигига масъулиятимизни ошириши шарт.
Коронавируснинг кенг тарқалиши билан боғлиқ бугунги ҳолат дунё бир бутунлик эканлигини яна бир бор намоён этди. Бугун ташвишлар бир — тақдирлар бир. Одамзод энг катта бойлиги — соғлиғини асраш, ҳаётнинг давом этиши ва кўниккан турмуш тарзига яна қайтиши учун тинимсиз кураш олиб бормоқда. Энг ёмони, қарши курашилаётган душман — кўринмас душман. Унинг таҳдиди, унинг зарбаси залвари 14 кунгача сезилмаслиги мумкин. Лекин шу вақт ичида у инсонни тамоман маҳв этади. Одам билиб-билмай унинг қўшинига, қуролига айланиб қолади.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ниқоб таққан одамнинг вирус юқтириб олиш эҳтимоли 70 фоизгача камайар экан. Демак ниқоб тақиш, антибактериал спрейлар ва совунлаб қўл ювишни кундалик одатга айлантиришимиз керак.
Бу курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим. Бу сифатлар бизнинг энг асосий ва энг таъсирчан қуролимизга айланиши шарт.
Пандемия барча соҳаларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Шу боис карантинга мослашиш ва шундай шароитда ишлашга ўрганишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Туманимизда ҳам кичик бизнес ва тадбиркорликка қулайлик яратиш, корхоналарни қўллаб-қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини ўз муддатида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхоналарнинг барқарор ишлаши йўлида барча саъй-ҳаракатлар ишга солиняпти. Шундай экан, саросимага ва ваҳимага берилмай, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишлашга ва яшашга мослашишимиз лозим.
Президентимиз таъкидлаганидек, ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонатли бўлсак, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, албатта, бу касалликни тезроқ енгиб ўтамиз!
Хуршиджон Ахмедов,
Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.