Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мутахассис қайғуради

×

 2020-07-14 14:04:59    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин талабларига риоя этмаслик қимматга тушяпти

Кейинги пайтларда  мамлакатимизда  коронавирус  инфекциясини  юқтириб олиш  ҳолатлари  тез-тез  учраб,  ўлим  ҳолатлари  ҳам  кўпайганидан  хабар-дорсиз.  Нега  шундай  бўлди?  Боиси,  фуқаролар  карантин  талабларига  риоя этишда ўта бепарволик қилишди. Бозорлар, одамлар гавжум жойларда ижти-моий масофа сақламадилар. Тўй ва бошқа маросимларда белгиланган маром-ларга риоя этмадилар. Бу, Республика махсус комиссиясининг 10 июлдан 1 августгача яна қайтадан карантин чекловларини жорий этишига сабаб бўлди.

10 июлдан  бошлаб  республика бўйича автотранспорт воситалари ҳаракатлари чекланди. Маданий кўнгилочар, тўй ва бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди. Парк ва истироҳат боғлари  фаолияти  тўхтатилди.  Буюм  бозорлари ва  буюмлар  савдоси билан шуғулланувчи йирик  дўконлар  ёпилди.  Спорт заллари, фитнес клублари, тренажёр ва бассейнлар, барча турдаги  мактабгача  таълим  ташкилотлари, ўқув курслари, ҳар қандай тўгараклар  фаолияти  тўхтатилди. Санаторий ва пансионатлар, болалар оромгоҳлари ишламайди. Ёши улуғлар, олтмиш беш ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида юриши, кўчаларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиш чеклаб қўйилди.

Карантин чекловлари доирасида туманимизда ҳам учта жойда постлар ташкил этилиб, уларга марказимиз зарарсизлантириш бўлими ходимлари бириктирилди. Улар туман ҳудудига автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиб ўтказмоқдалар. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда барча маҳалла фуқаролар йиғинларига жамоатчилик асосида ишчилар олиниб, жойларда зарарсизлантириш  тадбирлари ўтказиляпти. Даволаш профилактика муассасаларига эпидемиолог врачлар бириктирилиб, улар иситмали беморлар, четдан кириб келган фуқаролар бўйича профилактик назорат олиб боряптилар.

Азиз  ҳамқишлоқлар,  халқимизда  асранганни Аллоҳ ҳам асрар, деган гап бор. Сиз карантин қоидаларига амал қилиб, ўзингизни асрасангиз, унутманг,  яқинларингизни, ҳамкасбларингизни, атрофингиздагиларни, бутун юртимизни асраган бўласиз. Зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаганингиз  маъқул.

Ишга боришда карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ниқоб, қўлқоп, иложи бўлса, кўзойнак тақинг. Уйга қайтганда қўлингизни камида 20 сония совунлаб ювиб, кийимларингизни  алмаштириб,  ювишга  ташланг.

Телефон  ва  бошқа  буюмларингизни  антисептик  воситалар  билан  тез-тез  артиб  туринг.

Илҳомжон МАДУМАРОВ,

туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош ҳакими.