Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Коронавирусни юқтириб олиш хавфи энг юқори бўлган жойлар маълум бўлди
2020-07-14 13:07:40 190
Коронавирус тарқалиши туфайли илгари киритилган баъзи чекловларнинг бекор қилиниши билан касалликни юқтириб олиш хавфи юқори бўлиб турибди.
Россиянинг «Известия» нашрига интервью берган айрим мутахассислар коронавирусни юқтириб олиш хавфи энг юқори бўлган жойларни маълум қилишди.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ёмон шамоллатиш тизимига эга хоналар энг хавфли жой сифатида маълум қилинди.
«Агар ҳаво кам айланса, ҳар қандай ёпиқ жой хавф туғдириши мумкин», — дейди Москва физика ва технология институтининг ген муҳандислик лабораторияси бошлиғи Павел Волчков.
Кейинги шундай жойлар сирасига жамоат транспорти ҳамда навбатлар қайд этилди. Бу жойларда одамлар узоқ пайт бир-бирларига яқин туради ва инфекция юқиш хавфи ошади.
«Коронавирусни юқтириб олиш хавфи энг юқори жой тиғиз вақтдаги жамоат транспорти бўлиши мумкин. Шунингдек, навбат кўпайиб борадиган дўконлар ва дорихоналар ҳам хавфли жойлар бўлиши мумкин», — дейди Е.И. Марсиновский номидаги Тиббий паразитология, тропик ва векторли касалликлар институти директори Александр Лукашев.
Шунингдек, ана шундай хавф юқори жойлар қаторига бар, ресторан ҳамда караоке клублари ҳам киритилди.
Шунингдек, мутахассислар тиш шифокори, стадион, диний муассасаларга боришда ҳам эҳтиёт бўлишни тавсия этишмоқда. Негаки, айрим ҳудудларда карантин чоралари юмшатилгач одамлар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби қоидаларга риоя қилмай қўйишди.